Депутатлар хотин-қизларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди
31.10.2022, 16:05

Андижон қурилиш ва иқтисодиёт институтида O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Умидахон Зокирова ва фаол хотин-қизлар, олийгоҳ талабалари ва ўқитувчилар иштирокида тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда Андижонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва жамиятдаги мақомини юксалтиришга доир масалалар муҳокама қилинди.
-Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида ҳали кўп иш қилишимиз лозим, - деди ОМҚП депутати Умидаъхон Зокирова. – Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни изчил амалга оширишда Янги Ўзбекистон стратегияси дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Демак, бугун хотин-қизларимизда одоб-ахлоқ, шарм-ҳаё, меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш билан бирга уларнинг ташкилотчи ва ишбилармон бўлишлари учун ҳам қайғуришимиз муҳимдир.
Тадбирда муассаса масъуллари ва аёл ўқитувчилар Янги Ўзбекистон стратегиясида белгиланган ва бугун унинг ижросини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар хусусида гапириб, баъзи муаммоларни ҳам ўртага ташладилар. Хусусан, қизлар тарбияси ва унинг таълим олишида ота-она масъулиятини кучайтириш масалалар кўтариб чиқилди.
Йиғилишда хотин-қизлардан томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар ўрганилди ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Иродахон Таджибоева,
O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг