Депутатлар ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишди

31.10.2022, 16:08

Депутатлар ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишди

Мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рўзметов, Ботирбек Тўразодалар Урганч шаҳрида бўлиб, вилоятдаги Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларининг жорий йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни ўрганиш мақсадида “Худудгазтаъминот” АЖнинг вилоят филали ва “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиалларида бўлдилар.

Корхона масъуллари билан олиб борилган мулоқотлар давомида қилинган ишлар бўйича халқ нойибларига маълумотлар берилди.

Бугунги кунга қадар режадаги 18,4 км газ қувурларини реканструкция қилиш ва янгидан қуриш ишлари тўлиқ амалга оширилган. Табиий газ истеъмолчиларини газ таъминотини яхшилаш мақсадида 26 та газ созлагичларини мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам тўлиқ бажарилган. Вилоятдаги 8000 та газ тақсимлаш қурилмаларини тафтиш қилиш ишлари ҳам тўлалигича амалга оширилган.

Вилоят бўйича 108 000 тонна кўмир етказиб бериш режа қилинган бўлса, шу кунга қадар 28925 тонна кўмир ижтимоий соҳа муассасаларига тўлиқ режа асосида етказиб берилган. Қолган кўмир заҳираси ҳам ойма ой етказиб берилмоқда.

Шунингдек депутатлар ижтимоий тармоқларда иссиқхона хўжаликларини газ тармоғидан узиш бўйича келиб чиққан норозиликларни ўрганиш бўйича ҳам депутатлар вилоят ҳокимлигида тегишли мутасаддилар билан мулоқотлар олиб бордилар.

Халқ вакилларининг ўрганишлари, сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Қудрат Бекметов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    389
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+