"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда

01.11.2022, 16:32

Мамлакатимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб ижобий ишлар амалга  оширилмоқда.

 Мазкур лойиҳа Тахиятош туманида ҳам давом этиб, атрофлар ободонлаштирилиб, минглаб дарахт кўчатлари экилмоқда. Туманда "Ёшлар боғи", "Оналар боғи" маҳаллаларда яшил маконлар барпо этилмоқда.

 Тахиятош тумани "Найманкўл" ОФЙда мазкур долзарб ишларни амалга ошириш, деҳқону-фермерларга, томорқачиларга тавсиялар бериш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи  гуруҳ аъзолари туманда бўлди. 

А. Хаитов Тахиятош туман ҳокими  И.Маткаримов ва тегишли  мутасаддилар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашди.

Партия етакчиси "Кенегес" ОФЙ ҳудудида бўлиб ўтган учрашувда  аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқа экинларининг парвариши ва ундан даромад топишнинг йўллари ҳақида тушунчалар берилди. 

Айниқса, мазкур ҳудудда жойлашган "Жаҳонгир Дурдибоев" фермер хўжалиги раҳбари Дурдибоев Арал ака томонидан кузда пишадиган, қалин пўчоқли, данаги кам бўлган, халқ тилида "Алмурт Тарвуз" деб номланадиган, нок шаклидаги тарвуз етиштириб келаётгани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Бундан ташқари партия етакчиси А.Хаитов туманда янгидан ташкил этилган "Дала дўкони" га ташриф буюрди. Учрашувда дала дукони эгасининг томорқасида етиштирган полиз маҳсулотлари аҳолига арзон нархда сотилаётганлиги гувоҳи бўлди. Бундан ташқари аҳоли томорқаларида 2-3 мартагача ҳосил олиб, ўз даромадларини янада кўпайтириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.

“Найманкўл” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Алишер” фермер хўжалигида  ҳам фермер хўжаликлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ушрашувда "долзарб 40 кунлик" лойиҳаси доирасида дала четида тут ва узум кўчати экиш бўйича фермер хўжалиги раҳбарларига тавсия ва маслаҳатлар берилди. 

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+