БПТ фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқда

01.11.2022, 16:39

БПТ фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқда

Юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйиб бораётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ургут туманида 812 минг 500 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа доирасида Ургут ЭИЗ бўйлаб юқори суръатларда ниҳол экиш ишлари амалга оширилмоқда. Мавсумда ҳам Ургут ЭИЗ дирекцияси ходимлари ҳам ушбу эзгу амалларда фаол қатнашиб, янги яшил ҳудудлар ташкил этмоқда.

O'zLiDeP Ургут туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ж.Ҳайдаров ва Ургут ЭИЗ қошидаги O'zLiDeP бошланғич ташкилоти раиси А.Мадаровларнинг ташаббуси билан  кўчат экиш жараёнлари қизғин давом этиб, Ургут ЭИЗнинг Сариқтепа массиви ҳудудидаги сой бўйи мухофаза зонасининг тошлоқ қисмига, 1 гектар ер майдонида 1000 га яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жаҳонгир Хўжамқулов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    403
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+