Партиянинг келажак кадрлари сафи кенгаймоқда
01.11.2022, 16:42

Тошкент Тиббиёт академияси Урганч филиалида O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар келажак кадрлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Унда партия вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Ш.Атажанов ҳамда Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлари Урганч шаҳар кенгаши котибият мудири Донёрбек Жуманиязов, Зебо Тожиева, Азамат Матсапаевлар иштирок қилдилар.
Давра суҳбатида бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ёшларнинг қизиқишлари илм, фан тараққиётида уларнинг улуши ва сиёсий жараёнлардаги ёшларнинг фаоллигига аҳамият қаратилди. Шунингдек, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар ҳам берилди.
Тадбирда сўз олган ёшлар ҳам мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Олийгоҳнинг талаба ёшлари партияга ўз қизиқишини билдириб, партия сафига кириш истагини билдиришди. Бир гуруҳ ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилиб, кадрлар заҳирасига олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
-
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ: “Ёшлар ҳуқуқи ҳар томонлама кафолатланади”
24.03.2023, 11:57
Фикрингизни қолдиринг