Шароф Рашидов туманида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди

02.11.2022, 15:08

Шароф Рашидов туманида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди

Айни пайтда O’zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши таркибида ўз сафларига 7985 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 103 та Бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Қуйи бўғин фаоллари кенг жамоатчилик вакилларига партия фаолияти тўғрисида ахборот етказишда, Тараққиёт стратегияси ҳамда O’zLiDeP Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар. Шунингдек, қуйи бўғин фаоллари жойларда кўпчиликни ташвишга солаётган муаммоларни партиявий воситалар билан бартараф этишда депутатларимизга яқиндан кўмакдош бўлмоқдалар.

 Шу сабаб, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, фаоллар ҳудудда жойлашган корхона ва муассасалар, маҳалла ва таълим масканлари фаолияти билан яқиндан танишиш, улар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўтказилаётган тадбирларда партия сафига фидоий, тажрибали, дунёқараши кенг юртдошларимизни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Жиззах “Сувоқава” ДУК Шароф Рашидов туман филиалида бўлиб ўтган тадбир давомида ҳам бу ҳол яққол кўзга ташланди. Депутатлар, партия фаоллари ва корхона ходимлари иштирок этган тадбирда бугунги кундаги долзарб вазифалар, унда партия фаолларининг ўрни хусусида фикр юритилди.

Тадбир сўнгида ташкилотда меҳнат қилаётган 50 нафар ходимлар O’zLiDeP сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномаси ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Эндиликда мазкур корхонада ҳам Акмал Аҳмедов етакчилигида янги қуйи бўғин ўз фаолиятини бошлади.

Ғанишер Авалбоев,

 O’zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    251
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+