Тиббиёт ходимларининг 75 нафари партия сафига қўшилди

02.11.2022, 15:10

Тиббиёт ходимларининг 75 нафари партия сафига қўшилди

O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши ҳамда халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ҳамкорлигида 7-сонли оилавий поликлиникада “Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижанобликнинг энг юксак намунасидир” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, мазкур соҳа вакиллари Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган вазифалар юзасидан маълумот бериб ўтди.

Тадбир якунида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 75 нафардан ортиқ ишчи ходимлар партия сафига кириш истагини билдирди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

 O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+