O`zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли 50 нафар ишсиз хотин-қизларни бепул касб-ҳунарга ўқитди
02.11.2022, 15:11

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш мақсадида жойларда O`zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан давра суҳбатлари, семинарлар, очиқ мулоқотлар ташкил этиб келинмоқда.
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими ҳамда Тадбиркор аёл ассосацияси Тошкент шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида “O`zLiDeP - тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди. Мазкур маҳорат дарси партия фаоли Сайёра Джураева раҳбарлик қилиб келаётган “JEMCUK Collegsion” МЖЧда ўтказилди.
Тадбирда 50 нафардан ортиқ аёллар иштирок этиб, тадбиркорлик соҳасидаги иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини кенгайтирди, хусусан, уларда амалдаги қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаш кўникмалари шакллантиришга эришилди ва керакли маъумотларга эга бўлишди. Шунингдек, хотин-қизлар, бошқа тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан танишиб, фикр алмашдилар. 5 нафар аёлга 3 ойлик ўқув курсида билимларини оширишлари учун “Шахноза ўқув маркази”га йўлланма берилди ва 8 нафар аёл маҳорат дарсида олган билимлари асосида ўз тадбиркорлигини бошлади.
Тадбир амалий натижаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Ҳамкорликда ўтказилаётган маҳорат дарслари жойларда давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг