"Qiziriq Textile"да O‘zLiDePнинг янги бошланғич ташкилоти очилди

02.11.2022, 16:09

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов, O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти кенгаш раиси Алишер Рўзиев, Қизириқ туман ҳокими Рустам Пардаев ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари билан бирга “Шодлик” маҳалласидаги "Qiziriq Textile" МЧЖнинг фаолияти билан танишишди.

Мазкур корхона қиймати йилига 4 млн. дона тайёр трикотаж кийимлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, маҳсулотларнинг 40 фоизи ички бозорга сотилади. 60 фоизи эса экспорт қилинади. Текстиль корхонасида икки сменада иш ташкил этилиши ҳисобига 500 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлишган.

Танишув жараёнида меҳмонлар корхона ишчилари билан ҳам суҳбатлашишди. Сўнгра, партия сафига қабул қилиниш истагини билдирган корхона ишчиларига аъзолик гувоҳномалари берилиб, корхона қошида O‘zLiDePнинг янги бошланғич ташкилоти очилди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    730
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+