Депутат маҳалладаги муаммоларни ўз назоратига олди

03.11.2022, 15:56

Депутат маҳалладаги муаммоларни ўз назоратига олди

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги энг долзарб масалаларни ҳал этиш мақсадида 15-Лоша сайлов округидан Бухоро вилоят Кенгашига сайланган депутат Ф.Аминов "Гулшанобод", "Хумин", "Дилобод-Зафаробод", "Новметан", "Кунжи қалъа", "Зарманоқ" МФЙлар аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда ҳозирги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва олдинги учрашувларда қилинган мурожаатлар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича  маълумотлар берилди. учрашувда сайлов чилар томонидан бир қанча масалалар кўтарилди. Жумладан, маҳалла кўчаларидаги 3 км масофадаги эскирган сув қувурларини янгилаш, “Юқори новметан” қишлоғида янги трансформатор ўрнатиш, Новметан МФЙ биносини қайта қуриш, Қуйи новметан қишлоғидан Работ қишлоғигача бўлган 1 км масофадаги йўлни таъмирлаш масалалари ўрганилди.

Бундай учрашувлар аҳолининг яшаш тарзига салбий таъсир кўрсатувчи камчилик ва муаммоларини мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига юбориладиган депутатлик сўровлари орқали ҳал этиш имконини беради.

  • Кўрилди
    346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+