Музработлик фермер ва ҳоким ёрдамчиларнинг мурожаатлари тингланди

03.11.2022, 16:40

Музработлик фермер ва ҳоким ёрдамчиларнинг мурожаатлари тингланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Музработ туманидаги фермерлар, ҳоким ёрдамчилари учун сайёр қабул ўтказди.

Унда ун ишлаб чиқарувчи завод қуриш учун кредит расмийлаштириш йўллари, артезиан қудуғи қазиш, мева-сабзавотларни сақлаш учун кичик совуткичлар қуриш бўйича маслаҳат ва ёрдам сўралди. Албатта, уларга жавобан  O‘zLiDeP лидери яқиндан ёрдам берилишини айтиб ўтди.

— Музработ туманида ҳам ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар йўқ эмас, — дейди Примқул Норқулов. — Ушбу муаммони ҳал этишнинг энг яхши йўли бу артезиан қудуқларни қазишдир. Аҳолида бунга эҳтиёж бор, бироқ артезиан қудуғини қазиш ишларини тўғри амалга ошириш, маблағ масаласини ҳал қилиш керак. Бу бўйича мурожаат қилдим ва А.Хаитов бу борада ўз тавсияларини берди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+