Жомбойлик ишсиз хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилинди

04.11.2022, 16:17

Жомбойлик ишсиз хотин-қизлар учун маҳорат дарси  ташкил қилинди

O’zLiDeP Жомбой туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Бунёдкор оила” лойиҳаси доирасида туман Мономарказида тикувчилик йўналишида ўз фаолиятини бошлаган якка тартибдаги тадбиркор аёл Дилбар Жумаеванинг тикувчилик цехида тумандаги “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган, тикувчиликни ўрганишни истаган хотин-қизлар учун амалиёт дарси ташкил этилди.

2022 йил март ойида иш бошлаган Дилбар Жумаева бугунги кунга қадар 50 нафардан ортиқ “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин - қизларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда ва шартнома асосида йирик тикувчилик корхоналарига ишга жойлашишга ёрдам қилмоқда.

Тадбир давомида иштирокчиларга партия фаоллари томонидан “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури, партия дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик йўналишидаги қонунчиликдаги янгиликлар ва оила институтини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Зеби Юсупова,

O'zLiDeP Жомбой туман Кенгаши

аппарат раҳбари.

  • Кўрилди
    456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+