“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар партия кадрлар захирасига танлаб олинмоқда
04.11.2022, 16:19

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакилиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Навоий давлат педагогика иснтитути ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда глобаллашув шароитида партиялар ўртасида рақобат кучайиб бораётган даврда партиянинг туман-шаҳар Кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан фаол ҳамда партиявий ишларни ташкил этишда давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли кўникмага эга бўлган кадрларни танлаш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этишда фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, ёшларни ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, "Фаровон оила" лойиҳаси доирасида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар ўртасида ҳар қандай зўравонликни олдини олиш, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш масаларига доир фикрлар билдириб ўтилди.
Якунда 12 нафар ўқтувчилар партия сафига қабул қилиниб, 5 нафар талаба “Янги авлод кадрлари” захирасига қабул қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Талаба ёшларга Ёшлар парламенти сайлови тарғиб қилинди
27.01.2023, 18:13
-
Иқтидорли ёшлар партия сафига қўшилди
27.01.2023, 18:11
-
Ёшлар парламенти олтин захира бўла оладими?
27.01.2023, 12:00
-
Ёшлар парламентининг OʼzLiDePдан сайланган аъзолари фаолияти сарҳисоб қилинди
25.01.2023, 15:58
-
Ёшлар парламенти сайловида фаол иштирок этинг!
20.01.2023, 12:25
Фикрингизни қолдиринг