Депутатлар Гулистон шаҳридаги “World of techno” МЧЖда бўлиб, корхона ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди
04.11.2022, 17:11

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Гулистон шаҳридаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари, корхоналарда бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишди.
Партия етакчиси учрашувлари давомида Гулистон шаҳридаги “World of techno” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди.
А. Хаитов мулоқот жараёнида давлатимиз раҳбари томонидан яқинда имзоланган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.
Мулоқотда амалдаги Меҳнат кодекси билан янгиси ўртасидаги фарқли жиҳати, киритилган ўзгартиришлар бўйича батафсил тўхталиб ўтилди. Хусусан, амалдаги Меҳнат кодексида муддатли меҳнат шартномасини тузиш учун фақат 3 та асос мавжуд. Янги Меҳнат кодексида эса 19 та асослар келтирилмоқда. Ушбу асосларнинг кенгайиши бизнес юритиш ҳамда жадал суръатларда ўзгарувчан бозор шароитларига тезкор мослашиш имконини беради.
Кодексда яна бир муҳим янгиликлардан бири ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан кучли ҳимоя қилинишга муҳтож шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини тартибга солувчи алоҳида боб мавжуд бўлиб, ушбу бобдаги нормаларда ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этишни ёки иш ҳақи миқдорини камайтиришни тақиқлаш, икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан бирини (васийни) бошқа ишга ўтказиш, ҳомиладор аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга тўлиқсиз иш вақти белгилаш борасидаги ҳуқуқ ва имкониятлар белгиланмоқда.
Спикер ўринбосари ва депутатлар мазкур корхона фаолиятини ҳам ўрганишди. Мазкур корхона “MMX-PRO” бренд остида йилига қиймати 45 миллиард сўмлик 30 миллион дона полипропилен қоп тайёрлаш қувватига эга. Лойиҳани амалиётга жорий этиш учун 3,1 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция йўналтирилди. Унинг 1,7 миллион доллари «Асака» акциядорлик тижорат банки кредити ҳисобидан қопланди.
Корхона меҳнат жамоаси ўз маҳсулотларининг 60 фоизини МДҲ давлатларига экспорт қилади. Лойиҳа ишга тушиши натижасида 180 нафар янги иш ўрини яратилди.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги роли оширилади
31.03.2023, 15:57
-
Ёшлар якдиллик билан 30 апрелда янгиланаётган Конституцияга овоз берадиган бўлдилар
31.03.2023, 15:55
-
Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар сир сақланади
31.03.2023, 15:53
-
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш давом этмоқда
31.03.2023, 15:46
-
Ўқитувчининг шаъни ва қадр-қиммати ҳар томонлама ҳимояланади
31.03.2023, 12:09
Билдирилган фикрлар
Beknazar Mirzaabdullayev A'zamjonovich2022-11-07 11:08:36
Янги иш жойлари хам яратилдими?