Дала дўконлари маҳсулотлари аҳоли учун ҳамёнбоп
07.11.2022, 12:02

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Нишон туманида бўлиб, фермер даласи ёнида ташкил қилинган дала дўконлари, аҳоли томорқаларини кўздан кечирди.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатда картошка ва бошқа мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришдаги муаммолар, уларнинг ечимлари ва ушбу маҳсулотларни “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида тўғридан-тўғри истеъмолчиларга ҳамёнбоп нархларда етказиш борасида фикр алмашилди. Республиканинг барча ҳудудларидаги деҳқон бозорларида ҳеч қандай тўсиқларсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин сотиш учун уларга кафолат берилиши таъкидланди.
Таъкидлаш жоизки, фермер ва деҳқон хўжаликларига кенгаш ва мутасадди идоралар томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилиб, етиштирган маҳсулотларини “яшил” йўлаклар орқали тўғридан-тўғри, ҳеч қандай тўсиқларсиз “Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Бунинг натижасида нафақат фермер манфаат кўряпти, балки аҳоли ҳам ҳамёнбоп нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишига сабаб бўлмоқда.
Партия етакчиси “Жануб Машъали” маҳалласида яшовчи деҳқон хўжалиги раҳбари Алишер Тўйчиев хонадонида бўлди. Унинг амалга оширилган ишлари кўпчиликка катта қизиқиш уйғотди. Тадбиркор томорқачи 90 сотих майдондаги иссиқхонасида мунтазам равишда тўқсонбости экинларидан исмалоқ, кўкат, редиска ва сабзавотлардан булғор қалампири етиштириб келмоқда. 15 нафар маҳалладошини иш билан таъминлаган. Иссиқхонада сабзавот кўчати ҳам тайёрланади. Йил давомида аҳоли томорқаларига 400 минг дона помидор ва 400 минг туп бодринг кўчатлари етказиб беради.
Бундан ташқари иссиқхонада папая доривор ўсимлиги, ва цитрус меваларидан лимон, мандарин ва апельсин етиштирмоқда. Хонадонида чорвачилик ва паррандачилик ҳам йўлга қўйилган. Йиллик даромади 300-350 млн. сўм, шундан соф фойда 150-200 млн сўмни ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги роли оширилади
31.03.2023, 15:57
-
Ёшлар якдиллик билан 30 апрелда янгиланаётган Конституцияга овоз берадиган бўлдилар
31.03.2023, 15:55
-
Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар сир сақланади
31.03.2023, 15:53
-
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш давом этмоқда
31.03.2023, 15:46
-
Ўқитувчининг шаъни ва қадр-қиммати ҳар томонлама ҳимояланади
31.03.2023, 12:09
Фикрингизни қолдиринг