Ишчи гуруҳимиз “долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этяпти

07.11.2022, 17:39

Ишчи гуруҳимиз “долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этяпти

Боғбонларнинг айтишича, кеч кузда кўчат ўтқазишнинг афзалликлари кўп.  Аввало, қиш мобайнида ниҳол илдизи ўнгланиб, тупроққа яхши ўрнашади, шу боис кўкламда тез авж олади. Бундан ташқари, куз-қиш ойларида тез-тез суғоришга эҳтиёж бўлмайди. Кузда тупроқнинг нам, нисбатан юмшоқ бўлиши ҳам кўчатнинг яшовчанлигини оширади.

Шу боис партиямизнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси (Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга оширишга оид давлат дастурининг VI устувор йўналишидан ўрин олган вазифалардан бири) бўйича иш олиб бораётган ишчи гуруҳи ҳаво очиқ ҳар бир кунни ғанимат билиб, Президентимиз эълон қилган “долзарб 40 кунлик” давомида имкон қадар кўпроқ кўчатлар ўтқазишга интилмоқда.  Навбатдаги акция 5 ноябрь куни Зангиота туманидаги  “Таскин” болалар хосписида бўлиб ўтди.   

Ишчи гуруҳ аъзолари акцияда иштирок этаётган ташкилот, муассасалар ходимлари билан  биргаликда хоспис ҳудудидаги 0,25 гектар майдонга 400 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқаздилар. 

Шунингдек, болаларга шоу-гуруҳ томонидан саҳналаштирилган ажойиб томошалар намойиш этилди. Маскан ҳудудида жозибали куй-қўшиқлар янгради.  

Ишчи гуруҳ аъзолари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усмонова ва Яшнобод туман кенгаши депутати Виктор Адилов болаларга аталган совға-саломларни топширдилар.    

Беҳзод Исроилов,

ишчи гуруҳ аъзоси

  • Кўрилди
    357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+