Депутат ташаббуси: Чекка қишлоқда "Ижтимоий дорихона" очиладиган бўлди

07.11.2022, 17:43

Депутат ташаббуси: Чекка қишлоқда

O'zLiDeP Қоракўл туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Элёр Олтиев ташаббуси билан туманнинг энг олис қишлоғи Чандирободда маҳалла тиббиёт пунктида ҳудуд аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда 104 нафар фуқаро қатнашиб, уларнинг 24 нафарида турли касалликлар аниқланди. Аниқланган касалликларнинг аксарияти мазкур маҳалла тиббиёт пунктида, қолганлари эса туман марказий касалхонасида соғломлаштириш режалаштирилди. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи 100 ортиқ эслатма ва буклетлар тарқатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, шу жойни ўзида депутат томонидан аҳолини тиббиёт йўналиши бўйича қийнаётган масасалари юзасидан сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 12 нафар фуқаролар мурожаати тингланиб, 11 нафарининг (даволаниш ва дори-дармон масалалари) юзасидан билдирган мурожаатлари жойида ҳал қилинди.

Фуқаролар томонидан ҳудудда дорихона йўқлиги, аҳоли узоққа боришга мажбур бўлаётгани билдирилди ва вилоят "Дори-дармон" МЧЖ томонидан тиббиёт муассасаси ичида "Ижтимоий дорихона" очишга амалий ёрдам бериладиган бўлди.

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+