Депутат сайловчиларнинг муаммосини ҳал қилди

07.11.2022, 17:53

Депутат сайловчиларнинг муаммосини ҳал қилди

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Алишер Рўзиев сайловчиларининг муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида Узун туманидаги «Хатиб Қаҳрамон» маҳалласида бўлди. У ерда маҳалла аҳли билан учрашиб, депутатлик сўровлари натижасида қилинаётган амалий ишларни ўрганди.

Депутатнинг аҳоли билан бундан олдинги учрашувларида ички кўчаларни созлаш, ичимлик суви муаммосини ҳал этиш масалалари кўтарилганди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан маҳалладаги ички кўчалардан бирининг 1 км қисмига бетон ётқизилди. Ичимлик суви муаммосини ҳал этиш учун эса янги пластик қувурлар ўтказиладиган бўлди.

Учрашувда шунингдек, айрим кўчаларга янги электр симёғочлар қўйилиши, ички кўчалар тошланиши кераклиги айтилди. Ушбу масалалар юзасидан ҳам депутатлик сўрови юборилиб, ижобий ҳал этилишига келишиб олинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+