Қўқонда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона фаолияти йўлга қўйилди

07.11.2022, 17:57

Қўқонда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона фаолияти йўлга қўйилди

Қўқон шаҳрида тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Life Import” МЧЖ қўшма корхонаси иш бошлади. Бу ерда йилига 100 миллион дона шприц, 30 миллион тиббий инфузион системалар, шунингдек, 33,5 миллион дона тиббиёт маскалари ҳамда бахилалари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Корхонанинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Баҳодирхўжа Темиров иштирок этдилар.

O’zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаш депутати, тадбиркор Аҳмаджон Ҳайдаров ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 5,5 миллион доллар бўлиб, шундан 1 миллион доллари хитойлик сармоядорларнинг тўғридан тўғри инвестициясидир. Вилоят ҳокимлиги кўмаги билан 1,8 миллион доллар банк кредити тақдим этилди. Ишлаб чиқариш учун Хитойдан энг замонавий дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилган.

Икки сменада иш ташкил этиладиган корхонада 120 нафардан зиёд ёшларнинг доимий бандлиги таъминланади.

Ушбу корхонанинг ишга туширилиши билан Фарғона вилоятидаги фармацевтика ва тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар сони 10 тага етди.

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+