Тахиатошлик хотин-қизлар учун кўргазмали семинар ташкил қилинди
08.11.2022, 14:36

Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, доимий ва қўшимча даромад манбаига эга қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳудудларда «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида аниқ манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада "2022 - 2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилган.
O’zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши томонидан тумандаги "Жайхун” маҳалласидаги ишсиз аёлларни жалб қилган ҳолда “Томорқа - даромад манбаи!” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Бекбергенова, партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари З.Сапарова ва тадбиркор Х.Хаитовлар ишсиз аёлларга томорқадан самарали фойдаланиш, кичик иссиқхоналар ташкил қилиш ва яхши даромадга эга бўлиш бўйича тушунчалар берилди.
- "Жайхун" маҳалласидаги мазкур иссиқхона 2017 йили ташкил қилинган эди, - дейди тахиятошлик тадбиркор Хаётхон Хаитов. Иссиқхонамизда асосан бодринг етиштирилади. 25 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Маҳсулотлар қўшни Қозоғистон Республикасига экспорт қилинмоқда.
Тахиятошлик тадбиркорнинг келгуси режалари катта бўлиб, "Болалар диагностика маркази" ва "Миллий таомлар" умумий овқатланиш масканини ташкил қилиш, 30 нафаргача ишсиз аёлларни иш билан таъминлашни ният қилган.
Семинар давомида тадбиркор ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маҳалла хотин-қизларига иссиқхонадан фойдаланишнинг сир-асрорлари бўйича маълумотлар бериб ўтди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг