Депутат эҳтиёжманд оиланинг уй-жойини таъмирлаб бермоқда

08.11.2022, 14:38

Депутат эҳтиёжманд оиланинг уй-жойини таъмирлаб бермоқда

Халқ депутатлари Поп туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Наимхон Абдурахимов ҳар қандай масалада халқ билан бирга бўлиб, сайловчилар ишончини оқлашга, электорат вакилларига елкадош бўлишга интиляпти.

Ҳар доим сайловчилар ишончини оқлашга ҳаракат қиладиган O'zLiDeP вакили бу сафар яна бир савоб ишга қўл урди.

Яқинда партиямиз вакилига Поп тумани, Чодак қишлоғи, "Истиқлол"  маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган фуқаро Малохат Асқарованинг турмуш ўртоғи оғир сурункали касаллик билан чалингани ва моддий шароити йўқлиги боис ўзи яшаб турган уйини қайта таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этганди.

Депутат мазкур мурожаат бўйича дарҳол ишга киришиб, мурожаатчининг яшаш хонадонини таъмирлашга киришди. Бундан ташқари қўшимча икки хонали уй қуриб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

- Ҳар доим қийин вазиятда ўз ёрдамини аямайдиган депутатимизга бўлган ҳурматим ва миннатдорчилигим чексиз, - дейди уй соҳибаси Малохат Асқарова.

Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлигини унутмаслигимиз керак. Зеро, янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз.

  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+