Кутубхоначилар партия сафига қўшилди

08.11.2022, 15:01

Кутубхоначилар партия сафига қўшилди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши вакиллари "Эски шаҳар" маҳалласида жойлашган вилоят Кўзи ожизлар кутубхонасида тадбир ўтказди. Тадбирда кутубхона услубият бўлими мудираси, партия фаоли Муқаддас Норбоева дастлаб, кутубхона фаолияти ҳақида маълумот берди.

Вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси айни пайтда 43646 та китоб фондига эга бўлиб, шундан 11034 нусхаси Брайл алифбоси шрифтида, 7258 таси эса ўрам, касета ва пластинкаларга ёзилган. Электрон дискли адабиётлар 1272 нусхани ташкил этади. Кутубхонанинг туманларда 13 та филиали мавжуд.

Ҳозирда кўзи ожизлар кутубхоналарида хизмат кўрсатишнинг энг самарали хизмат тури бўлган оилавий абонемент, овозли ўқиш, библиобус усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, китобхонлар учун оммавий тадбирлар, янги китоблар кўргазмалари, ижодий учрашув кечалари ташкил қилиниб, уларнинг кутубхона ва китобга бўлган эътибори оширилиб борилмоқда.

Кутубхона қошида «Зиё» китобхонлар клуби ҳам ташкил этилган. Шунингдек, филилларда «Гапирувчи китоблар» тўгараги кўриш имконияти чекланган ва кутубхоналарга келиш имконияти бўлмаган китобхонлар учун айни муддао бўлмоқда. Яна кутубхонада имконияти чекланган фойдаланувчилар ва турли таълим даргоҳларида таҳсил олаётган фойдаланувчилар учун махсус “НВДА” ҳамда “ЖАWС” дастуридан фойдаланиш имконияти ҳам яратилган. 

Тадбирда шунингдек, “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бир йўла иштирокчиларга партия мақсад-вазифалари ҳам тушунтирилди. Сўнг, партия сафига кутубхона раҳбари Хусан Исломқулов бошчилигида аъзолар қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари ҳам топширилди.

 O‘zLiDeP  Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    445
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+