Бахмаллик 100 нафарга яқин йигит-қизлар касб-ҳунарли бўлди

09.11.2022, 17:47

Бахмаллик 100 нафарга яқин йигит-қизлар касб-ҳунарли бўлди

O`zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда партия Бахмал туман Кенгаши билан ҳамкорликда 1- сон касб-ҳунар коллежида Тараққиёт стратегиясининг 37-мақсадида белгиланган вазифалар тарғиботига қаратилган “Ҳунар – ҳунардан зар унар”, деб номланган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда касб-ҳунар мактаби қошидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган йигит-қизлар, Ўсмат ШФЙдаги уюшмаган ёшлар иштирок этган йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Жумладан, ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш, касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш каби катта мақсадлар белгилангани ҳамда айни пайтда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш жараёнида бу борада туманда ҳам муайян ишлар амалга оширилаётгани, кўплаб шароитлар яратилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Мисол учун, шу кунгача касб-ҳунар мактаби қошидаги ўқув курсларини турли хил йўналишларда 100 нафарга яқин йигит-қизлар битириб, ўзлари танлаган касб-ҳунар эгаларига айлангани айтиб ўтилди.

Тадбир давомида ёшларни касб-ҳунар эгаллашга даъват қилиниб, улар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Баҳром Бобожонов,

O`zLiDeP Бахмал туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+