Талаба ёшлар билан очиқ мулоқот бўлди
09.11.2022, 18:54

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида "Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўтказилган суҳбатда университет талабаларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, уларни сиёсий партия фаолияти билан яқиндан таништириш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимли амалга ошириш ҳақида гапирилди. Шунингдек, бугун юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар мамлакатнинг эртанги тараққиётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганлиги ҳақида гапириб ўтилди.
Тарғибот жараёнида талаба ёшларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам тингланди. Партияга қизиқиш билдирган фаол ёшларни аъзоликка қабул қилишга келишиб олинди.
Маълумот учун, ҳозирги кунда мазкур даргоҳда 6 та таълим йўналишлари бўйича жами 1068 нафар талабалар таҳсил олишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
-
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ: “Ёшлар ҳуқуқи ҳар томонлама кафолатланади”
24.03.2023, 11:57
Фикрингизни қолдиринг