“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси давом этмоқда

09.11.2022, 18:56

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси давом этмоқда

Юртимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига старт берилгач, Чортоқ туманидаги маҳаллаларда, фермер хўжаликларида ҳам яшил маконлар ташкил этилаяпти. Хусусан, тумандаги “Айқирон миришкори” агро фирмаси ҳудудига қарашли “Ахрорхўжа Сожида” фермер хўжалигида ташкил этилган семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов қатнашди.

Мазкур семинар доирасида туман бўйлаб 17 минг донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга 10 минг тупдан ортиқ ҳосилдорлиги юқори бўлган мевали кўчатлар беғараз тарқатилди.

"Яшил макон" акциясида туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил куз ҳамда кейинги йил баҳор мавсумида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида туманда 1 миллион тупдан зиёд дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

  • Кўрилди
    909
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+