50 нафар мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари партияга кириш истагини билдирди

10.11.2022, 16:05

50 нафар мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари партияга кириш истагини билдирди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган турли хил муассасалар, корхоналар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Партия “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан ташкил этилган таълим тизимида фаолият олиб бораётган аёллар иштирокидаги очиқ мулоқот ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг узвий давоми бўлди.

Тадбирда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Феруза Солиева, Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош хуқуқшуноси Раъно Ҳакимова, Вилоят ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибият мудири Наргиза Мавлонова, Жиззах давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари, Мактабгача таълим бошқармаси ходимлари ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар..

Очиқ, самимий руҳда ўтган мулоқот давомида вилоятимизда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, уларга таълим ва касбий кўникмалар олишларида кўмаклашиш, Олий таълим муассасалари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўртасида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу вазифаларни адо этишда, партиявий воситалардан унумли фойдаланиш, шунингдек, соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг одоб-аҳлоқ қоидаларига амал қилишларини таъминлаш ва шу каби кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирдан сўнг партияга кириш истагини билдирган 50 нафар мактабгача таълим муассасалари раҳбарларининг аризалари шакллантирилди.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+