Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган маънавий соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди

10.11.2022, 16:07

Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган маънавий соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент Молия институти ҳамкорлигида “Маънавияти юксак тадбиркор – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” мавзусида маърифий тадбир ташкил қилинди. Партия вакиллари, депутатлар, университетнинг профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлари иштирок этган мазкур тадбир Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган маънавий соҳадаги вазифаларни бажариш масалаларига бағишланди.

Тадбирда Тараққиёт стратегияси – маънавий баркамол ва тадбиркор ёшларни тарбиялаш омили, “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”да тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида белгиланган устувор вазифалар ҳамда уларни самарали ижро этиш механизмлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бюджетни тўғри шакллантириш ва самарали ижро этилишини назорат қилишнинг ҳуқуқий механизмлари, Олий таълим муассасаларини битирувчи ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Тадбирда таъкилдланганидек, ҳалол, инсофли, қонунларга итоаткор, ўзида юксак инсоний фазилатларни жамлаган тадбиркоргина янги, мукаммал жамият қурилишида таянч бўлиши, бошқаларга намуна бўла олади.  Шунингдек, кейинги олти йилда фуқароларимизда тадбиркорлик тафаккури уйғонгани, шунингдек, мазкур ижобий ўзгариш жадаллашувига туртки берган  омиллар – ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, бизнес муҳитини яхшилаш борасидаги амалга оширилаётган ислоҳотларни барчамиз амалда кўриб турибмиз. Шу билан бирга инсон омилини фаоллаштириш жамиятимизда янгича иқтисодий тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш омили эканлиги, мазкур жараёнда тафаккур ва ҳаракатнинг ўзаро уйғунлиги, табиий ва ижтимоий омилларнинг яхлитлиги, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда тадбиркорлар фаоллигини оширишнинг аҳамияти хусусида тушунчалар берилди.

Маънавияти юксак тадбиркорлар иқтисодиётимизни ўсишига ва юртимизни  фаровон бўлишига таянч бўлади. Тадбир иштирокчилари Президентимиз томонидан асослаб берилган Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш маслаларига қаратилган 5 устувор йўналишига доир мақсад ва вазифаларни бажариш ва бунда қуйидаги мақсад ва вазифаларга алоҳида аҳамият қаратиш зарурлиги ҳақида фикрлашдилар.

Тадбир савол-жавобларга бой очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари ўзларига керакли маълумотларни олишганини айтиб, кўплаб таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

  • Кўрилди
    261
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+