Риштонда фаолият бошлаган томорқачилик кластерлари ва аҳоли томорқалари ўрганилди

10.11.2022, 16:10

Риштонда фаолият бошлаган томорқачилик кластерлари ва аҳоли томорқалари ўрганилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Риштон туманида фаолият бошлаган томорқачилик кластерлари ва аҳоли хонадонларининг томорқаларини кўздан кечирди.

Партия етакчиси дастлаб “Бирлашган” МФЙ ҳудудида жойлашган Риштон Томорқачилик кластерида бўлиб, фаолияти билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда мазкур кластер томонидан 2 та 10 сотихли иссиқхона ташкил қилинган бўлиб, у ерда лимон, апелсин ва мандарин ўсимликлари парваришланмоқда. Кўчатлар 4 ёшга тўлган бўлиб, лимон кўчатларини ҳар бир тупидан 50-60 кг, мандарин ва апелсин кўчатларидан эса 40-45 кг ҳосил бермоқда. Томорқачилик кластерида цитрус меваларни кўпайтириш ва аҳолини билим-кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув маркази ташкил қилинган. Ҳозирги кунда томорқа кластерида 2 та минитрактор, 10 та мотокултиватор, 2 та юк ташувчи транспорти ҳамда 500 тоннали музлатгич ташкил қилинган. Бундан ташқари паррандачиликни ривожлантириш мақсадида аҳоли хонадонларига жами 20 минг дона жўжалар етказиб берилди.

Актам Хаитов суҳбат давомида бу каби томорқачилик кластерлар сонини ошириш, улар фаолиятини янада кенгайтириш учун субсидиялар ажратиб берилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Партия раҳбари Риштон туманидаги “Қайрағоч” МФЙда бўлиб, аҳоли томорқаларини кўздан кечирди. Аҳоли билан бевосита мулоқотлари давомида ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, даромадларини ошириш, исиқхоналар ташкил қилиш ва бу жараёнда Кенгаш доимо кўмакчи бўлишлигини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда мазкур маҳаллада жами 538 та хонадон бўлиб, 45 гектар экин экиладиган майдонлари мавжуд. Маҳалла аҳолиси ихтисослашуви узумчилик ҳисобланади. Мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро Маҳкамов Адхамжон ва Тожалиев Рустамжон хонадони узоқ йиллардан бери узумчилик билан шуғулланиб келади. Хонадон соҳиблари маҳсулотларини туманнинг ички бозорини таьминлабгина қолмай қўшни давлатларга ҳам экспорт қилмоқда.

Партия раҳбари ушбу узумчиликни янада ривожлантириб, маҳсулотларни кўпроқ экспортга йўналтириш, шу орқали даромадларини ошириш борасида ўз таклифларини бериб ўтди.

  • Кўрилди
    557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+