Асакада 111 гектар майдонда ташкил этилаётган замонавий иссиқхона фаолияти билан танишилди
11.11.2022, 16:32

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Андижон вилоятида бўлиб, бир қатор тадбиркорлик субъектлари, деҳқон хўжаликлари, кластерлар ва аҳоли томорқаларини кўздан кечирди.
Партия етакчиси ўрганишлари давомида Асака тумани адирлик ҳудудида «Сабо ҳамкор» МЧЖ томонидан 111 гектар майдонда ташкил этилаётган «Net House» усулидаги замонавий иссиқхона фаолияти билан танишди. Иссиқхонада 10 турдан ортиқ экспортбоп маҳсулотлар етиштирилмоқда.
Бугунги кунда 15 гектар майдонда иссиқхоналар қурилиш ишлари якунланиб, ҳудуднинг ички йўллари асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Иссиқхоналарда галубика, малина, қулупнай, помидор, бодринг, бақлажон, карам, булғор қалампир каби маҳсулотлар экилган бўлиб, ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари бошлаб юборилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Ушбу лойиҳа доирасида биргина Асака туманнинг ўзида 600 нафар фуқаро доимий, 2 минг нафардан зиёди эса мавсумий, даромадли иш билан таъминланади.
Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда бозор расталарини арзон ва сархил меваларга тўлдириш, экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини ошириш, энг муҳими, унумдорлиги паст бўлган майдонлардан яхшигина даромад олиш борасидаги имкониятларни оширади.
Партия раҳбари Актам Хаитов тадбиркор фаолияти билан танишар экан, иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотларни бозорини топиш, экспортини йўлга қўйиш борасида яқиндан кўмакчи бўла олишлиги, яна кўплаб қишлоқ аҳолисини бандлигини таъминлаш борасида ўз таклифларини бериб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги роли оширилади
31.03.2023, 15:57
-
Ёшлар якдиллик билан 30 апрелда янгиланаётган Конституцияга овоз берадиган бўлдилар
31.03.2023, 15:55
-
Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар сир сақланади
31.03.2023, 15:53
-
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш давом этмоқда
31.03.2023, 15:46
-
Ўқитувчининг шаъни ва қадр-қиммати ҳар томонлама ҳимояланади
31.03.2023, 12:09
Фикрингизни қолдиринг