Бўлажак тиббиётчилар партия сафига қўшилди

11.11.2022, 16:36

 Бўлажак тиббиётчилар партия сафига қўшилди

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Бухоро Давлат Тиббиёт институти талаба ёшлари иштирокида “Тиббий таълим соҳасидаги ислоҳотлар самараси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Тадбирда O’zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 Дастлаб тадбир иштирокчиларига партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Жонибек Матниёзов томонидан  “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Давра суҳбати давомида мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларга берилаётган имкониятлар, хусусан, O’zLiDeP ғояси, сайловолди дастурининг моҳияти, партиявий лойиҳалар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек тадбирда юртимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар мазмун-моҳияти, соҳага хусусий тадбиркорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш, тиббий таълим соҳасида жорий этилаётган ва амалга оширилаётган янгиликлар хусусида батафсил фикр-мулоҳазалар юритилди.

 Давра суҳбатида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ҳамда Стратегиянинг 71-мақсадида кўрсатиб ўтилган асосий вазифалар хусусида ҳам фикр юритилди. Миллий мафкура ва ғоянинг мамлакат тараққиётидаги ўрни жамият барқарорлигига салбий таъсир этувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этишда муҳим восита эканлиги, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ёш авлод вакиллари қалби ва онгига сингдириш хусусида тўхталиб ўтилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган давра суҳбати иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида фаол ёшлар ва институтнинг профессор-ўқитувчилари партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари ва партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    999
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+