Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари O’zLiDeP сафига қўшилмоқда

11.11.2022, 16:37

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари O’zLiDeP сафига қўшилмоқда

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини  ошириш, жамиятда аёлларнинг ўрни ва мавқеини юксалтириш, бандлигини таъминлаш O’zLiDePнинг дастурий ғоя ва мақсадларига тўла мос келади.

Бухоро туман ҳокимлигида МФЙлардаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида ташкил этилган тадбирда O’zLiDeP вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Р. Загретдинов ҳамда туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш. Сафоевалар томонидан аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликнинг турли йўналишларига жалб қилиш мақсадида ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва бу борада белгиланган имтиёзлар хусусида батафсил фикр юритилди.

Тадбир якунида МФЙларда хотин-қизлар фаоли лавозимида фаолият олиб бораётган аёллар O’zLiDeP сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+