Депутат маҳалланинг эҳтиёжманд хотин-қизларига саховат кўрсатди

15.11.2022, 14:34

Депутат маҳалланинг эҳтиёжманд хотин-қизларига саховат кўрсатди

O’zLiDeP  Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Пахтаобод тумани “Обод” ҳамда “Хайробод” маҳаллаларида яшовчи  аёллар ҳолидан хабар олиниб,  уларнинг муаммоларига қулоқ тутилди.  Шу куни мазкур маҳаллалардаги “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи хотин-қизлар билан ишлаш,  уларни муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари учун асосий масала бўлди. 

Мазкур маҳаллада 56 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”да туради.  Уларнинг ўзига яраша муаммолари бор. Халқ вакиллари маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб,  дастлаб ҳудуд фаолларининг иш фаолияти билан танишишди ва йиғилиб қолган муаммолар муҳокама қилинди.  Шу жараённинг ўзида ҳам бир қатор камчиликлар ўз ечимини топганидан сўнг,  халқ ноиблари уйма-уй юриб аёллар ҳолидан хабар олишди.

Мулоқот давомида  туманнинг “Хайриобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Ортиқова Мастурахонни 4 ёшли фарзанди бош мия қисмидан жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, ҳозирда даволаниш муддати етиб келганлиги,  даволатиш учун эса моддий етишмовчилик бўлаётгани айтилди. Халқ вакили Омаджон Маматқулов бу муаммони шахсан ўзи бартараф этишини билдириб,  ўз назоратига олди. 

Халқ вакиллари “Обод” маҳалласида яшовчи I гуруҳ ногиронлари  Наргизахон Холиқова ва Марғубахон Эргашеваларнинг хонодонларига бориб, ҳолидан хабар олдилар. O’zLiDeP Пахтаообод туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Чингизбек Аҳмедов шу куннинг ўзида қишги заҳиралари муаммосини ҳал этиб, ҳар икки хонадонга 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

  • Кўрилди
    272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+