Партия ҳудудий кенгашлари ўтган даврдаги фаолиятини сарҳисоб қилмоқда

15.11.2022, 14:35

Партия ҳудудий кенгашлари ўтган даврдаги фаолиятини сарҳисоб қилмоқда

O‘zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши томонидан партия ташкил топганининг 19 йиллиги муносабати билан “O‘zLiDeP билан юксалиш сари” шиори остида байрам тадбири ташкил этди.

Тадбирда узоқ йиллардан бери партия билан ҳаморлик қилиб келаётган бошланғич партия ташкилотлари раислари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг  фахрийлар кенгаши  аъзолари ва ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

– 2010 йилдан буён O‘zLiDeP аъзосиман, – дейди “Ягона шарқ замини” хусусий корхонаси қошидаги БПТ раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати  Ифтихор Жўраев. – Ўтган давр мобайнида партия кўмагида салмоқли натижаларга эришдик. Шу боис, тобора яқинлашиб келаётган партиямизнинг 19 йиллик байрами муносабати билан барча маслакдошларимизни табриклайман. Байрам ҳаммамизга муборак бўлсин, азизлар!

Тадбир давомида Қўрғонтепа туман Кенгашида фаолият юритган фахрий устозлар ҳамда партиямиз ривожига улкан ҳисса қўшган фаолларга қимматбаҳо  эсдалик совғалари улашилди.

Тадбир куй-қўшиқлар билан ҳақиқий байрамона тус олди. Байрам тадбирлари вилоятимизнинг бошқа туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

  • Кўрилди
    405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+