Энг фаол партия ходимлари ва БПТ раислари тақдирланди

15.11.2022, 15:38

Энг фаол партия ходимлари ва БПТ раислари тақдирланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 19 йиллиги муносабати билан жойларда турли хил тадбирлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, учрашувлар ташкил этилмоқда.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида бўлиб ўтган тадбирда фахрийлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари таклиф этилди. Учрашув давомида партия томонидан босиб ўтилган тарихан қисқа, бироқ мазмунан бой йиллардаги фаолият таҳлил қилинди. Бугунги кунда Тараққиёт стратегияси ва партия Сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларни бажаришда партия фаоллари, депутатлар зиммасидаги масъулият ҳақида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида O`zLiDeP нинг 19 йиллиги муносабати билан энг фаол маҳаллий Кенгаш ходимлари, Бошланғич партия ташкилотлари етакчиларига партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Ташаккурномалари ва эсталик совғалари тантанали равишда топширилди.

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    626
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+