Бўзатовлик тиббиёт ходимлари партия сафига қабул қилинди
15.11.2022, 15:39

O'zLiDeP Бўзатов туман Кенгаши томонидан тумандаги 28 сонли оилавий поликлиникасида "O'zLiDeP 19 ёшда" шиори остида тиббиёт ходимлари билан тадбир ташкил қилинди.
Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари кун касблик байрам сифатида кенг нишонланиши, мамлакатимизда барча соҳалар сингари тиббиёт соҳасини ислоҳ этишга қаратилаётган эътибор, шифокорлик касби энг машақатли ва шарафли касб эканлигини, инсон ҳаётини сақлаб қолишда уларнинг меҳнати катта эканлигини алоҳида эътироф этди.
Айниқса партиянинг сайловолди дастурида ҳам тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, хусусий секторлар учун қулай шароитни яратиш борасида долзарб масалалар ҳам илгари сурилганлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари, сиёсий куч сифатида бугунги кундаги фаолияти, партия 19 йил давомида етакчи сиёсий кучга айланганлиги, шу йиллар ичида сиёсий жараёнлардаги фаоллиги бўйича ҳам атрофлича маълумотлар берилди.
Мулоқот давомида бир қатор тиббиёт ходимлари партияга аъзоликка қабул қилинди. Қолаверса юртимиз бўйлаб давом этаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги "Долзарб 40 кунлик" акцияси доирасида поликлиника ходимлари билан биргаликда кўчат навлари экилди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди
26.05.2023, 18:47
-
Партия съездига қашқадарёлик делегатлар сараланди
26.05.2023, 18:40
-
Сайловга тайёргарлик янада қизғинлашиб бормоқда
26.05.2023, 18:36
-
O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди
26.05.2023, 18:26
-
Съездга делегатларини сайлаш — сайловга тайёрланишининг муҳим бўғини
25.05.2023, 20:45
Фикрингизни қолдиринг