Партия қуйи бўғинларида ижодий учрашув ташкил қилинди

15.11.2022, 15:47

Партия қуйи бўғинларида ижодий учрашув  ташкил қилинди

O’zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши ва Нуробод туман Кенгаши ташаббуси билан Нуробод тумани Жанубий кон бошқармаси қошидаги партия бошланғич ташкилотида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Бугунги кунда Нуробод туманида партия бошланғич ташкилотлари 78 тани ташкил этиб, 5000 дан ортиқ аъзоларни ўз ичига олган.

Жанубий кон бошқармаси қошидаги партия бошланғич ташкилоти 2004 йилда ташкил топиб, 60 нафар ишчи ходимлар аъзо бўлган эди, бугунги кунга келиб мазкур қуйи бўғинда O’zLiDeP аъзолари сони 235 нафарни ташкил этмоқда.

Тадбирни халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси O’zLiDeP Нуробод туман Кенгаши раиси, Навоий кон металургия комбинати жамғармаси Давлат муассасаси “Нуробод” ҳудудий бошқармаси директори Анвар Муротов тадбирни очиб йиғилганларни партиянинг 19 йиллиги билан табриклади.

Шунингдек, тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Илҳом Ботиров юртимизда тадбиркорлар ва ишбилармонларни сиёсий куч сифатида бирлаштириб, бугунги кунда улар билан янада жипслашишга, ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилиб келаётган партиянинг 19 йиллик шонли тарихида нафақат вилоятдаги, балки Жанубий кон бошқармасидаги партия фаолларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги хусусида фикр юритди ва барча қатнашчиларни байрам билан қутлади.

Ижодий учрашувда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Норқобил Жалилов, Ўзбекистон телеведенияси “Маҳалла” телеканали бош муҳаррири Рўзибой Қулдошев, Ўзбекистон телеканали “Келин-куёв” телешоуси муаллифи ва бошловчиси, хонанда Соат Шариповлар иштирок этиб, 19 йиллиги кенг нишонланаётган партиянинг халқчил ва инсонпарвар ғоялари ҳамда дастурий мақсадлари хусусида фикр юритдилар.

Шунингдек, Жанубий кон бошқармасида фаолият юритаётган фидойи ва жонкуяр шифокорларини касб байрами билан табриклаб, эл саломатлигини муҳофаза қилишдек, машаққатли ишларида омадлар тилади.

Тадбир тумандаги фаол партия аъзоларини тақдирлаш жараёнлари ва таниқли санъаткорларнинг чиқишлари билан давом этди.

Тадбирда туман ҳокими Сирожиддин Бердиқулов иштирок этди.

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+