10 нафар ҳунарманд аёллар партия сафига қўшилди

15.11.2022, 15:49

10 нафар ҳунарманд аёллар партия сафига қўшилди

O'zLiDeP "Аёллар қаноти" ҳамда Шеробод туман Кенгаши  вакиллари тумандаги "Тароқли" маҳалласида тадбир ўтказишди. Унда шу маҳаллада фаолият юритаётган гиламдўз, якка тартибдаги тадбиркор Шохида Ҳасанова ҳамда Гулмира Раҳмонаваларнинг фаолияти билан яқиндан танишилди.

Якка тадбиркор Шохида Ҳасанова  асосан қўй жуни ва пахта толасидан қўл меҳнати асосида гиламлар тўқийди. Бугун моҳир гиламдўзнинг шогирдлари талайгина. У мана шу ҳунарнинг орқасидан "Тароқли" маҳалласида 35 та иш ўрни яратган.

Учрашувда хотин-қизларга кооперация усулида тадбиркорлик қилиш, бепул ўқув курсларини ташкил этиш бўйича тушунча берилди. Шу билан бирга, партия мақсад-вазифалари тарғиб қилинди. Тадбир ниҳоясида 10 нафар ҳунарманд хотин-қиз партиямиз аъзолари сафига қабул қилинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+