Ўқувчи қизларга эрта турмушнинг салбий оқибатлари тушунтирилди

15.11.2022, 15:52

Ўқувчи қизларга эрта турмушнинг салбий оқибатлари тушунтирилди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида партиянинг “Соғлом оила мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Қизлар ўртасида эрта турмушни олдини олиш ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Умида Марупова, O’zLiDeP Ёшлик талабалар шаҳарчаси Кенгаши раисининг Аёллар масалалари буйича ўринбосари Шахноза Юнусова, Тошкент шаҳар кўп тармоқли тиббиёт поликлиникаси бош шифокори ўринбосари Юлдуз Рахмонова, акушер гинеколог Дилобар Турсунова, Психолог Хуснора Усманова ҳамда тиббиёт академиясининг маънавий-маърифий ишлар бўича директор ўринбосари Нигора Хакимова ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбир сўнгида мавзуга доир видеоролик намойиши ҳам тақдим этилди. Ўқувчи ёшларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.

  • Кўрилди
    749
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+