Гендер тенгликни таъминлашда қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда?

16.11.2022, 14:28

Гендер тенгликни таъминлашда қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда?

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан туман ҳокимлигида партия аъзолари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолллари иштирокида 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида “Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг сиёсий партиялар фаолитияда иштирокини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Қамбариддинова томонидан сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарлигида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Тараққиёт стратегиясида гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга йўналтирилган таклифлар илгари сурилди.

Тадбирда партия фаоллари томонидан гендерга оид саводхонлигини юксалтириш, шунингдек, жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида гендер тенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг яққол ифодаси эканлиги алоҳида қайд этилди.

Давра суҳбати баҳс-муноазарларга бой тарзда ўтди. Тадбирда иштирок  этган курсант қизлар гендер сиёсати бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Акмал Мирзоев,

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+