O‘zLiDeP аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқди

14.06.2016, 19:59

O‘zLiDeP аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқди

Жорий йилнинг 13 июнь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқувчи O‘zLiDePнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинди.

Мажлисда алоҳида таъкидланганидек, айнан истиқлол туфайлигина Ўзбекистон улкан муваффақиятларга эришди. Мамлакатимиз қудрати ва иқтисодий салоҳияти кун сайин ортиб бораётгани, охирги йилларда ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиш суръатлари 8 фоиздан кам бўлмасдан келаётгани, халқимиз ҳаётининг даражаси ва сифати изчил ортиб бораётганига бутун жаҳон гувоҳ бўлмоқда.

Ушбу тараққиёт моделининг самарадорлиги ҳар қандай қарамликдан халос бўлган Ўзбекистон ўтмишда қашшоқ, ўзини таъминлашга ҳуқуқи ва имкони бўлмаган мамлакатдан мустақил ва суверен давлат даражасига кўтарилганида ўз аксини топди. Мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистон жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланиб, тўлиқ ўз кучи ва салоҳиятига таянган, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир мамлакат сифатида халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллаган давлатга айланди. Мустақиллик йилларида миллий иқтисодитимиз қарийб 6 баробар, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар 12 баробардан зиёд ошди. 1990 йилда аҳолимизнинг истеъмол товарлари, аввало буғдой, картошка, гўшт, сут ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи асосан импорт ҳисобидан таъминланган бўлса, бугунги кунда бу маҳсулотларнинг 96 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда.

Фуқаролик жамиятини барпо этиш, ҳаётимизнинг барча соҳаларини янгилаш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларнинг муваффақияти ва самарасини бутун жаҳон эътироф этмоқда. Ҳар қадамда халқимизнинг буюк яратувчанлик салоҳияти, мамлакатимизнинг иқтисодий ва интеллектуал қудрати, шаҳар ва қишлоқларимизнинг замонавий қиёфаси кўзга ташланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Илҳом Носиров таъкидлаганидек,«Мустақилликка эришганимизга, миллий давлатчилигимиз тикланганига 25 йил тўлди. Президентимиз Ислом Каримовнинг оқилона раҳнамолигида танланган тараққиёт йўлимиз нақадар тўғри эканлгини тарихнинг ўзи тасдиқламоқда. Ўтган даврда Ўзбекистон жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллагади, ўзини оқламаган эски, мустабид тузумдан бутунлай воз кечиб, чуқур ўйланган, миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, бутун дунёда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегияси амалга оширилди. Илгариги қолоқ, иқтисодиёти бирёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авж олган аграр ўлкадан бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди.

O‘zLiDeP аъзолари давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан пухта танишиб чиқди. Биз учун дастурий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатни рўёбга чиқаришга партия муносиб ҳисса қўшиши лозим. Партия депутатлик корпуси мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган муҳим дастур ва чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш ишларида фаол иштирок этади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, O‘zLiDeP депутатлик корпуси яқинлашиб келаётган санага босиб ўтган йўлимизга холисона баҳо бериш, партия электорати ўртасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларнинг ёрқин натижаларини ёритиш, сайловчилар билан янада фаол ишлаш, олдимизга қўйган олий мақсад – энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасида партиямиз олдида турган вазифаларни белгилаб олиш учун имконият сифатида қарайди.”

Тадбир иштирокчилари 25 йил аввал мустақилликка эришганимиз келажакка пухта замин ясаш, ҳар томонлама етук ва баркамол, ҳеч кимдан кам бўлмаган, ҳаётга дадил кириб борадиган, бошланган ишларни якунига етказишга қодир бўлган янги авлодни шакллантириш имконини берганини таъкидлади.

Шу муносабат билан мажлисда партия электорати ва фаолларига давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини босиқчма-босқич қисқартириш, Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган хусусий мулк устуворлигини таъминлаш, кичик бизнеса ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги O‘zLiDeP позициясини тушунтиришга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. O‘zLiDePнинг қишлоқ хўжалигига тубдан янги иқтисодий муносабатларни жорий этиш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиш, уни қишлоқ тараққиётидаги ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий кучга айлантиришга доир жараёнларга нисбатан ёндашуви ҳам тушунтириш ишларининг марказий мавзуларидан бири бўлади.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси Ўткир Бўтаевнинг айтишича, «Партиямиз энг улуғ, энг азиз байрамни муносиб нишонлашда фаол иштирок этишни муҳим деб билади. Бу борадаги ишларда партия фаоллари ва электоратига мустақилликка қадар республикамизда умуман мавжуд бўлмаган, бугун эса жамиятимизнинг қудратли таянчига айланиб бораётган мулкдорлар, яъни ўрта синфни жадал шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишларни тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56,5 фоизга етгани, айни шу тармоқда иш билан банд аҳолининг 77,9 фоизи меҳнат қилиб, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Партиянинг Ёшлар ва Аёллар қанотинидан ҳам катта фаоллик талаб этилади. Мустақиллигимизнинг улкан муваффақиятларидан бири – мустақил, янгича фикрлайдиган, замонавий билим ва касбларни чуқур ўзлаштираётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи сифатда майдонга чиқаётган, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлод шаклланди. O‘zLiDeP мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёш авлодни соғлом ва баркамол шахслар сифатида тарбиялашга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган комплекс тадбирларни ташкил этишни режалаштирган.»

Муҳокама якунида партиянинг “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларининг чора-тадбирлар режаси тасдиқлаб олинди. O‘zLiDeP ҳудудий кенгашларига аҳолининг кенг қатламлари ва электорат иштирокида Мустақиллик кунига бағишланган партиявий тадбирларни ўтказиш белгиланди. Амалга оширилаётган ишлар миқёсини кенгайтириш мақсадида партия фаолларидан иборат махсус гуруҳлар тузилди.

Мажлисда “Биз - кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракати вакиллари – Ватан тараққиёти, халқ осойишталиги ва фаровонлиги учун масъулмиз” шиори остидаги тадбиркорлар ва фермерлар мулоқот форуми каби партия лойиҳаларини амалга ошириш ишларини янада фаоллаштириш масаласи алоҳида муҳокама этилди. O‘zLiDeP Ёшлар ва Аёллар қаноти томонидан “Мустақилликка менинг ҳиссам” шиори остида ёшлар форуми, “Ишбилармон талаба” ва “Ишбилармон аёл” каби партиявий лойиҳалари доирасида семинарлар ўтказилиши белгилаб олинди.

Мухтасар қилиб айтганда, Ватанимиз кўп асрлик тарихидаги буюк санага айланган, янги демократик давлат ва жамият барпо этиш даврини бошлаб берган энг улуғ, энг азиз байрамни муносиб кутиб олиш мақсадида O‘zLiDeP томонидан ҳамюртларимиз ва жаҳон ҳамжамиятига олиб борилаётган ислоҳотлар мазмуни ва моҳиятини етказиш, жамиятимизда бунёдкорлик ва эртанги кунга ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, партиядошларимизни янги, янада юксак марралар сари руҳлантиришга қаратилган кенг миқёсли ишлар амалга оширилади.

Мажлис якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    1706
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Оқолтин туман кенгаши Шарофиддинова Мухайё Сардоба текстил БПТ раиси2018-05-22 21:51:57

Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида тузилган 20 дан ортиқ йирик шартномаларни амалга оширилиши натижасида 5 млрд долларга яқин инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этилиши юртимизда бандликни таъминлаш, халқимиз турмуш даражасини ошириш учун қилинган ишлар натижаси


"Пахтакон" БПТ раиси Темирова Сайёра2018-05-22 16:20:57

Ўзбекистон ва АҚШ давлатлари ўртасида 20 дан зиёд йирик шартномалар имзолангани, хар икки давлат учун хам манфаатлидир.


У.Боймуродов O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши раиси ўринбосари2018-05-22 12:30:07

Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлиги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда нуфузли ва ишончли ҳамкор эканлигини яққол ифодасидир.


“Хоразмпахтасаноат” Худудий филиали МЧЖ Урганч шаҳар БПТ2018-05-22 10:08:00

Икки халқ тадбиркорларига иқтисодий қўшма лойиҳаларни ишга тушириш имконияти туғилди.


Марказий банк Хоразм вилоят Бош бошқармаси Ургнач шаҳар БПТ2018-05-22 09:57:41

Ўзбекистон ва АҚШ давлатлари ўртасидаги азалдан ривожланиб келаётган ўзаро мустаҳкам муносабатлар Давлатимиз Президенти АҚШ ташрифи муносабати билан юртимиз янги босқичга кўтарилди. Бу халқларимиз ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжихатликнинг янги кўринишидир


Кушчанова Нигора Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гурухи раҳбари2018-05-22 09:52:50

Ҳар иккала давлатнинг ўртоклик учрашуви натижасида савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига аминман.


Xudayberdieva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-05-21 23:25:51

Mamlakatimiz va AQSH o‘rtasida ushbu uchrashuvdan so‘ng imzolangan shartnomalarning barchasi muhim ahamiyat kasb etadi.Eng quvonarlisi, AQShdan yangi texnalogiyalarni yurtimizga olib kelinishi bo‘ldi.Bu esa, yurtimiz iqtisodiyotini yangi bosqichga olib chiqishiga ishonaman.


Тургунова Дилфуза Номоновна Учкуприк туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-21 17:14:13

Узбекистон билан Америка Кушма Штатларини уртасидаги учрашувлар Узбекистонимизнинг халкаро майдонда нуфузли ва ишончли хамкор эканлигидан далолат беради. Президентимизнинг мартабалари бунданда улуғ булсин.


Алиев Алишер Юлдашевич халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати2018-05-21 13:56:04

Икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаши мамлакатларимиз ўртасида иқтисодиёт, энергетика, юқори технологиялар, туризм, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ҳамкорликни янада фаоллашишига, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошишига ҳамда гуманитар алоқаларнинг кенгайишига олиб келади.


Фурқат Қаландаров Бектемир тумани раиси2018-05-21 13:47:34

Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида имзоланган шартномалар хар икки томонлама савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги имкониятлар очилишидан далолат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+