“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди

16.11.2022, 14:43

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди

O’zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши ва Тошкент Архитектура-қурилиш университети билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари лойиҳаси доирасида: Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP  Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Одилжон Аширов, раиснинг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Темур Хакимов, университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар, партия фаоллари иштирок этишди.

– Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олишlbh. Лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиз, – дейди O‘zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Темур Хакимов.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафар ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди. Тадбир сўнгида университетнинг фаол талаба ёшларига партиянинг ташаккурномаси топширилди.

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+