Халқ қалбига йўл топиш осонмас

17.11.2022, 11:40

Халқ қалбига йўл топиш осонмас

Ўйлаб кўрсам, сўнгги 19 йил давомида ҳаётим партиявий фаолиятим билан узвий боғлиқ ҳолда кечибди. Сайловчилар ишонч билдириб ва уларнинг қўллаб-қувватлаши билан бир неча марта маҳаллий кенгашларга, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатликка сайландим.

Баландпарвоз гаплар, шиорларга асосланган ғояларни халқимиз ҳеч қачон қўллаб-қувватламаган ва қўллаб-қувватламайди ҳам. Халқнинг ишончини қозонишни истаган сиёсий куч, авваламбор, кўпчиликнинг қалбидан ўрин олган, унга дилдан яқин бўлган ғояни илгари суриши, аҳолини узоқ келажакда эмас, балки шу бугунги ҳаётини яхшилаш, эртанги кунига ишонч билан қарашига қаратилган дастурларини илгари суриши лозим бўлади.

Шу маънода олиб кўрилганда, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сўнгги сайловларда партиямиздан кўрсатилган номзод томонидан илгари сурилган “Ҳар бир инсоннинг қадри бор” шиори барча юртдошларимизни тўлқинлантириб юборди. Одамлар шу юртда қадрли эканликларини, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар авваламбор, улар учун, уларнинг фарзандлари учун муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш, орзу истакларини амалга оширишга қаратилганига ишонишди.

Бу эса Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳаётга жорий этишда O‘zLiDePга алоҳида масъулият юкламоқда. Ўйлайманки, мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч сифатида партиямиз, маслакдошларимиз бу масъулият юкини ҳис қилган ҳолда, зиммаларидаги вазифани шараф билан уддалашяпти.

Нодира КАРИМОВА,

 Халқ депутатлари Жиззах

вилоят кенгаши депутати

  • Кўрилди
    498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+