Депутат маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганди

17.11.2022, 15:37

Депутат маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганди

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилган ишларни назорат қилиш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ҳалимжон Сафаров ва O‘zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши вакиллари “Чорбахосса” МФЙда ўрганишлар олиб борди.

Ўрганиш чоғида депутат Ҳ. Сафаров томонидан маҳаллалардаги ички йўллар, аҳолининг ичимлик суви, электр энергиси ва табиий газ таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш борасидаги лойиҳаларнинг ўз вақтида сифатли амалга оширилиши борасида баъзи камчиликлар аниқланди. Шунингдек, "Чорбахосса" МФЙ ҳудудида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун спорт майдончасига зарурат борлиги, ҳудудда умумтаълим мактабининг йўқлиги, бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганлиги маълум бўлди.

Депутат томонидан аҳоли муаммолари ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддилари эътиборига  депутатлик сўровлари чиқарилиб, уларнинг ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Бухоро вилоятида O‘zLiDePнинг фаол депутати Ҳ.Сафаровнинг сайловчилар ишончини оқлаш мақсадида амалга ошираётган бундай амалий ишлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+