Касбилик маслакдошлар кўчат экишда фаоллик кўрсатишяпти

17.11.2022, 15:39

Касбилик маслакдошлар кўчат экишда фаоллик кўрсатишяпти

 Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида касбилик партия фаоллари ва депутатлар фаол иштирок этмоқдалар.  Бу хайрли ишда фаол қатнашишни фуқаролик бурчи деб билган маслакдошлар ҳозирга қадар беш минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди. 

 - Олимларнинг тадқиқотларига қараганда, 1 гектар майдондаги дарахтлар бир кеча кундузда 220-275 килограмм корбанад-ангидрид газини ютиб, 180-135 килограмм кислород ажратар экан, - дейди тумандаги 13-мактаб директори, O’zLiDeP туман кенгаши депутати Нажим Боқиев. -  Бу миқдор ўртача 500 кишини кун давомида кислород билан таъминлашга етади. Дарахтлар, бошқа ўсимликларнинг барглари ва шохлари ёз ойларида қуёшдан келаётган иссиқлик қувватининг фақат 30 фоизини пастга ўтказар экан. Натижада ер устида мўътадил ҳарорат сақланиб тураркан. Ибн Сино ҳазратлари агар чанг бўлмаганда, инсон минг йил умр кўрарди деб айтган эканлар. Дарҳақиқат, шундай. Ўтган йили воҳамизда кучли шамол бўлиб, осмондан тупроқ ёғилди. Далаларда шу қадар тўполон бўлдики, бир метр наридаги одамни кўриб бўлмай қолди. Ана шунда биз туман ҳудуди ва дала четларидаги дарахтлар бизни ҳимоячиларимиз эканлигига амин бўлдик.

Лойиҳа доирасида тумандаги фермер хўжаликлари дала четларига жорий йил якунига қадар 2 миллион дона арча, тут кўчатлари ҳамда ток ва терак қаламчалари экиш режалаштирилган. Бозорлар тўкислиги ва табиат мусаффолиги ҳамда хўжаликлар даромадини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида кўпроқ ток, тут, бодом, беҳи, гилос дарахт кўчатларидан ўтқазишга алоҳида  аҳамият қаратилаётир. 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+