Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун имкониятлар мамлакатига айланади

17.11.2022, 18:22

Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун  имкониятлар мамлакатига айланади

Мамлакатимизда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун жуда катта имконият ва салоҳият мавжуд. Ер ости ва ер усти бойликларига эга мамлакатимизда сармоя киритиш истагида бўлган барча хорижлик инвесторлар учун эшигимиз очиқ. Энг қувонарлиси эса Ўзбекистонда тинчлик ҳукмрон бўлиб, бу инвесторлар учун энг биринчи навбатдаги имкониятдир.

Яқинда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди ва унда жаҳоннинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этишди.

Анжуманда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлар экан, қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширган ислоҳотларимиз натижасида сўнгги 5 йилда иқтисодиётимизга кириб келган хорижий инвестициялар ҳажми 10 баробар ошиб, қарийб 40 миллиард долларни ташкил этганини, 10 йил давомида ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги кўрсаткичдан икки баробар ошириш мақсад қилинганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Албатта, тан олиш керак, мамлакатимизда сармоялар ҳажмини келгуси 5 йилда 120 миллиард долларга етказиш, жумладан, камида 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш мўлжалланмоқда. Ушбу инвестициялар энг аввало, саноат тармоқларини модернизация ва трансформация қилиш, ишлаб чиқариш, коммунал ва транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантиришга йўналтириш учун аниқ лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқилган.

Янги Ўзбекистонда инвесторлар ўзини эркин ҳис этиши, эртанги кунга катта ишонч билан қараб барқарор ишлаши учун барча имкониятлар яратиб берилаётганидан мамнун эканини изҳор этишди. Энг муҳими эса Ўзбекистон Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар Кенгаши тузилгани ва унда инвесторлар муаммолари очиқ-ойдин ҳал этилиши чет эллик сармоядорларда катта ишонч уйғотмоқда.

Ҳазратқул Хўжамқулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    1428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+