Байроғимиз – фахри ғуруримиз

18.11.2022, 17:56

Байроғимиз – фахри ғуруримиз

Мамлакатимизнинг муқаддас рамзларидан бири - Ўзбекистон Республикаси Байроғи қабул қилинган сана муносабати билан O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши томонидан маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида турли хил тадбирлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирларнинг бири -  O`zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ва партия Янгиобод туман Кенгаши ташаббуси билан Янгиобод Агро иқтисодиёт касб-ҳунар мактабида ташкил этилди.

Партия фаоллари, депутатлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этган тадбир давомида, Ярим ой ва ўн икки юлдуз акс этган музаффар байроғимизнинг қабул қилиниш жараёни, унда акс этган ранг ва тасвирларнинг маъно-мазмуни тўғрисида йиғилганларга маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, Байроғимизни халқаро майдонларда баланд кўтараётган ёшлар, бу билан миллатимиз, давлатимиз ғурурини, шаънини улуғлаётганликлари, улар сафидан ўрин олишга интилиш барча ёшларнинг бурчи эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан Байроғимизга бағишланган куй-қўшиқлар, шеърлар ижро этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.

Сирожиддин Ахматов,

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими раҳбари.

  • Кўрилди
    454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+