Депутатлик эшитуви: Истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ҳолати муҳокама қилинди

18.11.2022, 18:01

Депутатлик эшитуви: Истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ҳолати муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги  “Электир энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда  2017 йил 13 ноябрдаги “Электр энергияси ва таббий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи Шерзод Қобиловнинг ҳисоботи эшитилди.

Мутасадди ўз ҳисоботида, юқоридаги қарорлар ижроси бўйича амалга оширилган ишларга тўхталар экан, туманда жами 44303 та истеъмолчи мавжуд эканлигини, шундан, 1897 таси улгуржи, 42406 та маиший истеъмолчилар ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

 Туманда жами 0,4-10 кВли 1376 км тармоқ мавжуд бўлиб, 13 та Ним станция орқали электр энергияси билан таъминланади.

“Электр энергияси ва таббий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жами 42193 та истеъмолчига АСКУЭ тизимига мос электр ҳисоблагич ўрнатилган. Бу эса истеъмолчиларга бир мунча қулайликлар яратди.

Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси юзасидан туман ҳудудида 0,4-10 кВ кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича жорий йил давомида амалга ошириладиган ишларнинг манзилли дастури асосида 108.5 км 0.4-10 кВли ҳаво тармоғи ва 41 дона трансформатор ўрнатиш белгиланган.

Ҳисобот даврида, Олмачи, Равот, Файзобод, Туёқли, Хавастлик, Нонисангил, Сўғдиёна, Янигидиёр МФЙларда ҳаво тармоғи қурилиши ва  янги трансформаторлар ўрнатилиши натижасида истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш яхшиланди.

Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб ўтдилар.

Ғанишер Авалбоев,

O`zLiDeP  Шароф Рашидов туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+