Энг чекка маҳалладаги хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди
18.11.2022, 18:03

O`zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан тумандаги Раваллиқ, Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истиқомат қилувчи 15 нафар хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
“Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тиббий кўрикда малакали тиббиёт ходимлари томонидан хотин-қизлар бир қанча йўналишлар бўйича текширувлардан ўтказилди. 8 нафар хотин-қизларга бепул дори-дармон тарқатилди.
Шунингдек, тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасида суҳбатлар ўтказилди. Керакли йўл-йўриқлар берилди.
Кўрсатилган эътибор ва кўмакдан хурсанд бўлган хотин-қизлар ташкил этилган тиббий кўрик учун ташкилотчиларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдиришди.
Саида Умаралиева,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти”гуруҳи раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишчи гуруҳ ўрганиши: Ҳазораспда 359 нафар хотин-қизлар имтиёзли кредитлар олиб, ўз бизнесини йўлга қўйган
01.12.2023, 15:19
-
Биз зўравонликка қаршимиз
01.12.2023, 15:14
-
Хотин-қизларимиз меҳнат қилиши учун муносиб шароитлар яратиб берилмоқда
28.11.2023, 15:45
-
Партия “Аёллар қаноти” вакиллари оилавий тадбиркорлигини бошлаган тадбиркор хонадонида бўлди
27.11.2023, 18:04
-
Оҳангарон туманида O’zLiDeP Аёллар қаноти боғи барпо этилди
27.11.2023, 18:00
Фикрингизни қолдиринг