Китоб энг яқин дўст, энг яқин ҳамроҳдир

18.11.2022, 18:07

Китоб энг яқин дўст, энг яқин ҳамроҳдир

O‘zLiDeP Шаҳрисабз туман Кенгаши томонидан Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт техникумида “Дурдона” маърифий лойиҳаси доирасида  ўтказилган тадбирда ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, баркамол инсонлар бўлиб улғайишларида китобнинг беқиёс хизматлари ҳақида сўз борди.    

 Партия фаоллари, туман кенгаши депутатлари, техникум профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этган тадбирда кейинги пайтларда  юртимизда халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёшларни юксак салоҳиятли, билимдон ва кенг дунёқарашга эга инсонлар қилиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

-Инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ҳамда давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга ошно бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва унинг мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир, - дейди O‘zLiDeP Шаҳрисабз туман Кенгаши раиси Арслон Узоқов. - Айниқса, ёшларнинг бахту камоли, фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди,  комилликка етаклайди, ҳаёт қоидалари асосида яшаш санъатини ўргатади. Зеро, китоб замонлар денгизида саёҳат қилаётган ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлодлардан-авлодларга ташиётган ҳикмат кемасидир. У ҳаётнинг энг олис ва қоронғу йўлларига нур бахш этган афсонавий чироқдир.

Анжуманда сўзга чиққанлар инсон дунёқарашининг кенгайишида, юксак ахлоқий фазилатларнинг тўлақонли шаклланишида китобнинг ўрни катта эканлиги, ёшлар ва хотин-қизларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш борасида амалий таклифларни билдирдилар. 

Тадбирда  якунида депутатлар томонидан талабаларга бадиий китоблар туҳфа этилди. 

         O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+