Маҳалланинг 43 нафар хотин-қизлари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

18.11.2022, 18:11

Маҳалланинг 43 нафар хотин-қизлари бепул тиббий кўрикдан  ўтказилди

2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, O’zLiDeP Тахиятош туман Кенгаши томонидан “Соғлом оила -мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом аёл – жамият келажаги” мавзусида 50-сонли кўп тармоқли оилавий поликлиникада хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Мақсад эса хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни доимий тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш ва шу орқали уларни олдини  олишга қаратилган.

Бугунги кунда “Найманкўл” овул фуқаролар йиғинида 11 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган бўлса, шундан аёллар сони 5 минг 560 нафар, ёшлар эса 1 минг 118 нафарни ташкил этади. 

Фиртил  ёшидаги аёллар сони эса 2 мингдан зиёд. Мазкур тиббиёт  бирлашмасида аҳоли саломатлигини  мустаҳкамлаш йўлида 8 та шифокор фаолият олиб бормоқда.

График асосида чекка ҳудудларга ҳар ойда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида сайёр тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда. Тиббиёт бирлашмаси зарур бўлган дори-дармонлар билан таъминланган.

Чекка ҳудудда ташкил қилинган бепул тиббий кўрикда 43 нафар  фиртил ёшидаги хотин-қизларимиз тиббий кўрикдан ўтказилди.   

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+